Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди
Шу вақтга қадар Бектемир тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
Жаҳонгир Иброҳимов 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туманининг аввалги ҳокими Раҳмонбек Усмонов Транспорт вазир ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter