Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вазирлик ходимларини «чангитиб» сўккан киши Миришкор ҳокими экани расман тасдиқланди

Янги вазирлик ходимларини «чангитиб» сўккан киши Миришкор ҳокими экани расман тасдиқланди

Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов

Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни жирканч сўкинишлар билан «сийлагани», ҳатто уриб-туртгани ҳақида хабар берилган эди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу аудиодаги сўкиниш ва ҳақоратлар ҳақиқатда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли эканини тасдиқлаб, аудиоёзув тарқалиши юзасидан ҳокимлик муносабатини билдирди:

«Аудиода турли хил уятли сўзлар билан йиғилганларни «сийлаган» туман ҳокими эканлиги аниқ, инкор этиш фикридан йироқмиз. Бу борада ички тартибда чора кўриш билан чекланиш ҳам мумкин эди. Аммо, қонуний равишда чора кўрилиши, «Нега оддий халқ хато қилса, жазо ёки жарима, ҳоким хато қилса, кечирим-ми?» каби табақалаштирувчи гап-сўзлар келиб чиқмаслиги тарафдоримиз.

Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишлар якунланиши билан ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни эълон қиламиз», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Қайд этиш лозимки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова яқинда энди ҳокимлар ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади деганди.

«Ўзини-ўзи бошқариш органи ўз фуқаролари ва кенгашдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Вазирлик [Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги] ташкил қилинганининг энг катта сабабларидан бири – маҳалла раисига ва маҳалла фаолларига ҳокимнинг ўз ишини қилдириши масаласига чек қўйилади. Энди вазирлик ана шу аралашув, мажбурловлар – мажлисда ўтириш, тадбирда иштирок этишга мажбуран олиб боришнинг барчасига нуқта қўйилади. Фармонда бу аниқ белгилаб берилган»таъкидлаганди Элмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарёда ҳоким Зафар Рўзиев ишдан олингач, унинг 2 нафар ўринбосари, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов лавозимидан бўшатилиб, унга сўнгги имконият сифатида Миришкор тумани ҳокимлиги берилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг