Янги лавозимга тайинланган собиқ ҳоким ишдан бўшатилди
Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, у Андижон шаҳри ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг тегишли қарори билан яна ишдан олинган.
Маълумот учун, Дилмурод Раҳматуллаев таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016-2019 йилларда эса Андижон шаҳри ҳокими вазифасида ишлаган.
Раҳматуллаев 2017 йилда ўқитувчиларни ҳақорат қилгани аудиоси билан эътиборга тушганди. 2019 йилда у ахлоқсиз тасвири ортидан ишдан олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter