Янги лавозимга тайинланган собиқ ҳоким ишдан бўшатилди
Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Андижон шаҳри собиқ ҳокими видеомурожаат йўллади
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотлар юзасидан видеомурожаат қилди.
Андижон шаҳар ҳокими ишдан олинди
Бугун, 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилди.
Ўқитувчиларни ҳақоратлаган Андижон шаҳар ҳокими 5,1 млн сўм жаримага тортилди, аммо вазифасида қолди
Маълум бўлишича, Дилмурод Раҳматуллаевнинг бир қатор таълим муассасалари раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан текширув якунланган. Текшириш давомида вилоят прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома асосида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши томонидан Д.Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.