Хотин-қизлар қўмитаси шикоятчи аёлларнинг ҳибсга олинганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шу кунларда ижтимоий тармоқларда қўмитага шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Изоҳга кўра, ҳолат қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган.
Кейинроқ маълум булишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.
Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган, дейилади қўмита хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter