Журналистлар уюшмаси айрим Telegram каналлар устидан шикоят қилди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси халқ орасида таниқли бўлган инсонлари, давлат ва жамоат вакиллари, обрўли ва фаол ОАВ вакиллари ҳақида ҳақоратомуз ҳамда бўҳтон хабарлар тарқатаётган айрим Telegram каналлар устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилди.
Уюшма ахборот хизматига кўра, жумладан, аризада «журналист касб этикасидан, одоб-ахлоқ қоидаларидан йироқ бўлган, ОАВ ва бошқа соҳаларга оид қонунларга риоя қилмасдан сўз эркинлигидан нотўғри ва ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари»ни ўзига касб қилиб олган Telegram канал – Online muxbir каналининг эгасини аниқлаш ва тегишли тартибда чора кўриш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter