Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамасидан уч нафар мудир бўшатилди

Вазирлар Маҳкамасидан уч нафар мудир бўшатилди

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янгидан тасдиқланганлиги ҳамда бошқа ишга ўтишлари муносабати билан қатор ходимлар лавозимидан озод қилинди.

Улар:

  • Нодир Қосимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири лавозимидан;
  • Азамат Отеулиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан;
  • Дониёр Эрматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг