Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир ишсизликка қарши чоралар ҳақида: «Товуқ боқишни хоҳламаган кишига товуқ бердик...»

Вазир ишсизликка қарши чоралар ҳақида: «Товуқ боқишни хоҳламаган кишига товуқ бердик...»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуман «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланди. 

Учрашувда вазир Раҳмат Маматов журналистларнинг ишсизлик ва аҳолининг хорижга чиқиб кетишини камайтириш, янги иш ўринлари хусусидаги саволга жавоб берди.

«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 150 мингдан зиёд бўш иш ўринлари бор экан. Ойлик маошлари камлиги учун. Президент 30 йил давомида яшириб келинган камбағаллик деган сўзни Мурожаатномаларида очиқ айтдилар. Шундан сўнг, Молия вазирлигига ойлик маошларни кўтариш ва ишчи ўринлари яратиш топшириғи берилди.

Демак, бунда асосий камчилигимиз ойлик маошларнинг озлиги ва умумий ёндошганимиз.  Ҳозир асосий савол қўймоқдамиз: кам таъминланган аҳоли аслида нимани хоҳлаяпти? Дастлаб тан олиш керак, товуқ боқишни истамаган одамган товуқ бердик-да. У биринчидан кредитни тўлай олмайди, иккинчидан, ишни ўргангунча зарар кўриши мумкин. Бу муаммога мақсадли ёндошмаганимиз, буни инкор қилмаймиз. Президент бизга ҳам, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳам ҳар бир киши билан алоҳида ишлаш ва муаммони ўрганиш топшириғини берди.  Албатта, бу муаммони бирдан ҳал этилмайди, ўттиз йиллик яра дарров тузалмайди»-, дея хулоса қилди Раҳмат Маматов. 

Эслатиб ўтамиз, вазирлик ўтган йили февраль ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи асосида тузилган эди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг