Нукусда ўта муҳим ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда
Айни вақтда Нукус шаҳрида ЮНЕСКО шафелигидаги «Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш» халқаро археология анжумани бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида ўта муҳим ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда
Яқин кунларда Марказий Осиё археологиясига доир ўта муҳим ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
«Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш» халқаро археология анжумани бутун Марказий Осиё учун жуда аҳамиятли воқеа. Мазкур учрашув доирасида ўта муҳим ҳужжат – «Марказий Осиё археология меросини бошқариш тамойиллари Декларацияси»ни муҳокама қилиш ва қабул қилиш режалаштирилган. Бу эса минтақа тарихида мазкур йўналишдаги илк ташаббус бўлиб, у барча археология меросини ўрганиш, асраш ва уни энг юқори халқаро даражада оммалаштириш йўлида Марказий Осиё давлатларини бирлаштиришга хизмат қилади»,— дейди Абдуҳакимов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНEСКО бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (MOXTI) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кўмагида ташкиллаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter