Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди» — Сардор Умурзоқов.

«Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди» — Сардор Умурзоқов.

Бугунги йиғилишда таъкидланишича, биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «BEAUTY GLASS DECOR» шишани қайта ишлаш корхонасининг 2 та шишани қайта ишлаш печида табиий газдан фойдаланиб келинмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 куб метрни ташкил қилади. Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётганлиги аниқланган.

«Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади», — деди Умурзоқов.

«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди Сардор Умурзоқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг