Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими девонига раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими девонига раҳбар тайинланди

Йўлдош Исмоилов Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, Йўлдош Исмоилов 1985 йили туғилган. Маълумоти олий. 2008 йили Тошкент давлат аграр университетини (бакалавриат), 2011 йили Тошкент Автомобиль йўллари институтини (магистратура) тамомлаган.

2008 йилдан бугунгача қатор масъул лавозимларда, шу жумладан, лизинг компаниясида бош мутахассис, «Ўзагротехмаш» АЖ бошқарма бошлиғи, «Технолог-стан» МЧЖ директори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти мудири ўринбосари — Ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари шўбаси мудири сифатида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг