Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиш эмалини тикловчи материал ишлаб чиқилди

Тиш эмалини тикловчи материал ишлаб чиқилди

Фото: «Actualnews.org»

Кимёгар олимлар тузилиши ва механик хусусиятлари бўйича тиш эмалига жуда ўхшаш материал ишлаб чиқишди. «Life.ru» хабар беришича, ушбу тадқиқот натижалари «Nature Communications» журналида батафсил ёритилган.

Бу материал ёрдамида келгусида эмални тиклаш, тишлар чиришининг олдини олиш мумкинлиги таъкидланган. Бу тўқима ҳароратнинг кескин ўзгаришларига, нордон озиқ-овқат ва ичимликларга бардошлидир.

Аслида емирилган тиш эмалини тиклаш мумкин эмас, бироқ Лондондаги қиролича Мария университети ходимлари ўзлари татбиқ этаётган минераллашган материал тўқималарини ўстириш усули олимларнинг бу йўлдаги келгуси топилмалари сари янги қадам бўлишига ишонишмоқда. Масалан, бу усул билан қаттиқ тўқималарни тиклаш мумкин бўлади.

Экспертлар худди организмда тиш эмали ривожланишидагига ўхшаш — кристалларнинг ўсишига сабаб бўлувчи оқсилни топишди. Тадқиқотчилар ўз кашфиётлари негизида бу оқсилдан минерализация жараёнларини бошқаришда фойдаланиш мумкин деб ҳисоблашяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг