Таниқли режиссёр Мақсуд Юнусов вафот этди
Телевизион спектакль режиссурасининг буюк намояндаси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бир қатор давлат мукофотлари, халқаро Бобур мукофоти соҳиби Мақсуд Юнусов бугун 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда блогер Нигора Умарова хабар берди.
Маҳоратли режиссёр Мақсуд Юнусов турли йилларда «Алишер Навоий», «Бобур», «Кеча ва кундуз», «Лайли ва Мажнун», «Ичкуёв», «Гирдоб» сингари халқ севиб томоша қилувчи йирик асарларни саҳналаштирган.
«Xabar.uz» ижодий жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter