Сувараклар қувилди. «Оқтепа лаваш» расман узр сўради (видео)
Куни кеча тарқалиб кетган «Оқтепа лаваш» шохобчасидаги сувараклар билан боғлиқ видеолавҳадан кейин нафақат бу тармоқ, балки умуман фаст-фуд тайёрловчи барча масканларга нисбатан эътирозлар кўпайиб кетган эди.
Сайтимизда ҳам бу мавзу юзасидан алоҳида мақола чоп этган эдик. Бугун «Оқтепа лаваш» раҳбарияти ва ходимлари алоҳида видеолавҳа эълон қилиб, эндиликда бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилишини билдирганлар ва бутун жамоатчиликдан жамоавий тарзда узр сўраганлар.
Уларнинг бу ҳаракати замонавий тадбиркорлик, хатодан ўз вақтида хулоса чиқариш, узр сўраш каби хусусиятлар юртимизга ҳам жадал кириб келаётганининг далолатидир.
Қуйида эълон қилинган видеолавҳа билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter