Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 3 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Маманов Файзулла Бўриевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Ф.Маманов 1977 йилнинг 21 октябрида Қизириқ туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Тошкент молия институти, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис, иқтисодчи.

У 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, 2005-2008 йилларда Ўзбекистон либерал-демократик партияси ижроия қўмитаси аппарати, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, 2010-2013 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, 2013-2019 йилларда Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

Ф.Маманов 2019 йилнинг январидан бери Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб этамиз, Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Пардаев Рустам Убодуллаевич жорий йилнинг ноябрь ойида Денов тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг