Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигида юриш марафони ташкил этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 16 март куни Республика юриш марафони ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, эрта тонгдан Тошкент шаҳридаги муҳташам ва кўркам Миллий стадионида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида вазирлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги муассасалар раҳбарлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида юриш марафони ташкил этилди. Юртимизнинг таниқли санъаткорлари, маданият намоёндалари ўзларининг чиқишлари билан тадбирга файз киритган бўлса, тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, жумладан, юришнинг соғлик учун фойдали жиҳатлари ҳақида суҳбатлар ўтказилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, чиройли ва бахтли яшаш омилидир. Энг муҳими, миллат генофондига ижобий таъсир кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter