Ширин газланган сув ва фастфуд фойдалими? Уч йилда 100 килограмм озган бола ҳикояси
Суратдаги болакай Арья Перман Индонезияда яшайди. У тартибсиз овқатлангани боис шу кўринишга келди. Болакай ширин газланган сув, фастфуд ва бошқа ёғли овқатларни танаввул қилишни яхши кўрарди.
Ортиқча вазни туфайли болакай мактабга боришдан маҳрум бўлди. Шу сабабли ўқитувчилар унинг уйига келиб дарс ўтишга мажбур бўлишди. Болакай ваннага кира олмагани боис, фақат бассейнда чўмиларди.
Болакайнинг ҳаёти хавф остида қолгани сабабли, шифокорлар уни операция қилишга қарор қилдилар.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракати ва ўзининг қатъиятлиги туфайли Арья сўнги уч йилда 100 килограммга озди.
Тўғри, унда ортиқча терилар пайдо бўлди. Шу сабабли эндиликда шифокорлар ортиқча терини йўқотиш учун болани операцияга тайёрлашмоқда.
Ҳозир Арья ўзини яхши ҳис қилмоқда: ўртоқлари билан бирга мактабга бормоқда, улар билан бирга ўйнамоқда.
Болакай газланган ширин сувларни ичиш, фастфуд ва ёғли овқатлар истеъмол қилиш соғлиққа зарарлигини англаб етди.
Хулоса чиқариш ўзингизга боғлиқ. Болаларингизни тўғри овқатлантиршга ўргатинг, имкон қадар ўзимизнинг овқатлардан беринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter