Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади?

Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади?

Фото: «Karaidel.rbsmi.ru»

Буйраклар организмдаги зарарли моддаларни зарарсизлантиришга жавобгар бўлиб, токсинларни чиқариб юборади. Жуфт аъзонинг ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга зарар етказмасликка ҳаракат қилиш, ҳалокатли таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Қуйида буйракларни ишдан чиқарадиган маҳсулотлар билан танишасиз.

Спиртли ичимликлар

Алкоголь — буйраклар учун биринчи рақамли душман. Спиртли ичимликлар организмимизни заҳарлайди, буйракларни зўриқиб ишлашга мажбур қилади. Алкоголь истеъмол қилгандан сўнг организм суюқлик йўқотилишидан қийнала бошлайди, қон қуюқлашиб кетади. Бу эса буйракларнинг қонни фильтрлашини қийинлаштиради.

Туз

Туз туфайли организмда ортиқча суюқлик сақланиб қолади. Натижада шиш келиб чиқади, гипертония ривожланади. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун дўконларда сотиладиган оқ туздан бош тортиш керак. Унинг ўрнига доривор гиёҳлардан фойдаланган маъқул.

Газланган ширин ичимликлар

Газланган ширин ичимликлар таркибида кўп миқдорда қанд бор. Бир стакан газланган ширин ичимлик истеъмол қилганимизда организмдаги глюкоза миқдори бирдан кўтарилиб кетади. Бундай ичимликларга муккасидан кетиш қандли диабет келиб чиқишига ва буйракларда тош ҳосил бўлишига олиб келади.

Қаҳва

Кофеин буйракларни қўзғатади. Кўп (кунига 3 пиёладан ортиқ) қаҳва ичганда буйракларга жиддий зарар етказиши ва жиддий касалликларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Қаҳвани, айниқса, оч қоринга ичиш зарар. Бунда ҳазм қилиш тизими аъзолари ҳазм қилувчи ферментлар ажрата бошлайди. Организмга озиқ-овқат маҳсулоти тушмагани боис бу ферментлар ҳазм қилиш аъзоларининг ўзини парчалай бошлайди.

Фаст-фуд

Тез пишар озиқ-овқат маҳсулотларига туз ва зарарли моддалар кўп қўшилади. Тез-тез фаст-фуд истеъмол қилиш эса буйраклар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиб, семизликка сабаб бўлиши, қонда холестерин даражасини ошириши ҳамда тромб ва тиқинларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг