Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газланган ичимликларнинг кутилмаган хавфи аниқланди

Газланган ичимликларнинг кутилмаган хавфи аниқланди

Фото: «PA Images\TASS / Anthony Devlin»

Олимлар газланган ичимликларнинг кутилмаган хавфидан огоҳлантирмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бундай ичимликлар тананинг репродуктив тизимига зарар етказиши ва бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.

Газланган ичимликлар таркибидаги кимёвий моддалар сперматозоидлар миқдорини камайтириб, ҳаракатини сусайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир порция ичимлик истеъмол қилиш ҳам бепуштлик хавфини 20-25 фоизга оширади.

Нафақат оддий, балки парҳезбоп газланган ичимликлар ҳам хатарли ҳисобланади. Олимларнинг таъкидлашича, улар табиий ҳомиладорлик ва ЭКУ амалиётининг муваффақиятли тугаш эҳтимолини ҳам камайтиради.

Газланган ичимлик бошқа касалликларни ҳам қўзғатиши мумкин. Улар таркибида қанд кўп бўлганлиги боис, диабет, семизлик ва гормонал мувозанат бузилиши каби нохушликлар келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг