Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ вакцина бепуштликка сабаб бўлиши ҳақидаги тахминларга изоҳ берди

ЖССТ вакцина бепуштликка сабаб бўлиши ҳақидаги тахминларга изоҳ берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши эмлашлар инсон ДНКсининг ўзгаришига олиб келиши ёки репродуктив функцияга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни рад этди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Иммунизация ва вакциналар департаменти директори Кейт O’Брайен баёнот берди. Баёнот 7 феврал куни якшанба куни ташкилотнинг расмий Twitterдаги саҳифасида жойлаштирилди.

«Биз эмлаётган вакциналар бепуштликни келтириб чиқармайди. Бу турли хил вакциналар атрофида тарқалган бу каби миш-мишлар ҳақиқат эмас. Бирорта вакцина бепуштликни келтириб чиқармайди», деди у.

O’Брайен, шунингдек, COVID-19га қарши эмлашлар инсон ДНКсининг ўзгаришига олиб келиши ва таркибидаги кимёвий моддалар соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни ҳам рад этди.

«Биздаги вакциналар умуман хавфсиздир»,- деди О’Брайен.

Унинг таъкидлашича, аксарият вакциналар ўзлари мақсад қилган микробнинг оқсилини ёки кичик қисмини етказиб берадиган тарзда яратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг