Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамни эрта қаритадиган ичимлик

Одамни эрта қаритадиган ичимлик

Фото: «Pxhere.com»

Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари инсон танасини эрта қаришга олиб келадиган ичимликни маълум қилишди. Уларнинг фикрича, ширин газланган ичимликлар шундай хусусиятга эга, деб ёзади Eat This, Not That.

Мутахассислар 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган беш мингдан ортиқ AҚШ фуқароларининг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни ўрганишди. Барча беморларда юрак-қон томир касалликлари бўлмаган.

Тадқиқотлар натижасида олимлар ширин газланган ичимликлар ҳужайра даражасида тўқималарнинг қаришини тезлаштиришини аниқладилар. Ушбу маҳсулотни таомномага тез-тез киритган одамларнинг теломерлари қисқароқ бўлган. Булар оқ лейкоцитларда хромосомалар учидаги ДНК бўлимлари бўлиб, улар сурункали касаллик хавфи ортиши ва умрининг қисқариши билан боғлиқ.

Олимлар кунига 0,5 литр ширин газланган ичимлик истеъмол қилинса, умр давомийлиги 4,6 йилга қисқаришини исботлашди.

«Ширин газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат организмдаги қанднинг  метаболик назорати зўрайиши, балки тўқималарда ҳужайралар қаришининг тезлашиши туфайли ҳам касалликнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин», – дейди тадқиқот муаллифларидан бири Элисса Эпель.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг