Шерзод Қудратхўжаев: «Кучини қаерга ишлатишни билмайдиганлар Мўйноққа, Манасга, Мирзачўлга борсин!»
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаевнинг «Халқ сўзи»да «Билак кучини ақл ва юрак кучига айлантирайлик!» номли мақоласи эълон қилинди.
Унда Қудратхўжаев айрим одамларни «ақлини фейсбукдаги тортишувларга, ғийбат қилиш, ёки кимнидир уриб, ўзича «жазосини» беришга эмас, чиройли яшаб, из қолдиришга чақирган.
«Шу яқин вақт орасида Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий сўзлашувида ва жуғрофий харитасида учта «М» пайдо бўлди. Бу янги қўшилган шаҳар ёки қишлоқ эмас, бу Президент Шавкат Мирзиёев бизнинг эътиборимизни қаратган учта «М»дир. Булар ободликнинг «О» ҳарфи қолмаган Манас, Оролқум ичидаги Мўйноқ, харобага айланган Мирзачўлдир. Аслида, бу ҳудудлар аввал ҳам бўлган, аммо биз ушбу ҳудудлардаги ҳолатга кўниккан, эътибор бермай қўйган эдик. Кучини қаерга ишлатишни билмайдиганларга мурожаат этмоқчиманки, ана, Мўйноққа боринг, Манасга боринг, Мирзачўлга боринг. Юрт ободлигига ҳисса қўшинг!» деб ёзган муаллиф.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter