Шерободда бир фуқаронинг номига 3 миллиондан ортиқ ёлғон қарздорлик ёзилди
Шеробод тумани «Катта ҳаёт» маҳалласида яшовчи Турсун Раҳимова табиий газдан фойдаланганлик учун барча тўловни ўз муддатида тўлаб келган бўлса-да, негадир туман газ таъминоти корхонаси унинг хонадонига 3 164 599 сўм қарздорлик ҳисоблади.
Шундан сўнг истеъмолчи Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида юқоридаги қарздорлик суммаси нореал тарзда ҳисобланганлиги маълум бўлди ва Т.Раҳимовага газ таъминоти корхонасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter