Сектор раҳбарининг хонадони газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди
Қиш-қировли кунлар бошланмаёқ ҳаво совиб, қатор муаммолар туғдираётгани бор гап. Бу борадаги муаммолар ечимига жойлардаги мутасаддилар, хусусан, ҳар тумандаги тўртта сектор раҳбарлари ҳам бирдек масъул. Бироқ, нима дейсизки, сектор раҳбарининг ўзи анча-мунча одам қилмайдиган ишга қўл уриб турса?!
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими ходимлари истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлигини ўрганиши жарёнида П.Сеитов кўчасидаги хонадонлар бири табиий газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди. Яъни, мазкур хонадон эгалари табиий газ ҳисоблагич ускунаси олдидан газ қувурига тўғридан-тўғри резина шланг улаб, у орқали иситиш қозони ва газ плитасидан ноқонуний фойдаланиб келаётган экан. Суриштирув давомида ушбу уйда шу туман сектори раҳбарларидан бири истиқомат қилиши аён бўлди.
Албатта, ҳолат юзасидан жойида ҳужжатлар расмийлаштирилди, етказилган зарар ҳамда узилган тармоқни қайта улаш учун тегишли тўловлар ундирилди.
Аммо ўзи масъул бўлган ҳудуд мутасаддисининг бундай хатти-ҳаракати кўнгилда оғриқ уйғотаркан-да барибир...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter