Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева кўриш имконияти чекланган болалар учун махсус компьютер марказини тақдим қилди

Саида Мирзиёева кўриш имконияти чекланган болалар учун махсус компьютер марказини тақдим қилди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2019 йил 3 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида компьютер марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тақдимотда агентлик раҳбарияти, Халқ таълими вазирлиги вакиллари, мактаб-интернат ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, ўқитувчилар  қатнашди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Агентлик директори ўринбосари С. Мирзиёева нутқи давомида бугунги кунда мамлакатда давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва ёшларнинг таълим-тарбияси учун шароитлар яратишга йўналтирилган «5 та ташаббус»ни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлади.

Агентлик томонидан тақдим этилган компьютерлар кўришида муаммо бўлган шахсларнинг имкониятларига максимал даражада мослаштирилган. Хусусан, улар экранда нутқ интерфейслари ёрдамида махсус ўқиш дастури билан жиҳозланган бўлиб, матн блоклари, ёрлиқ номлари ва меню бандлари овозли эшитилади.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бундан ташқари, компьютерларда «Болалик кунларимда» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган аудиоэртаклар, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси базасида сақланадиган аудикитоблар жойланган.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг