Саида Мирзиёева Инстаграм ва Фейсбукда расмий саҳифа очди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Инстаграм ва Фейсбукда расмий саҳифа очди.
У ўзининг навбатдаги постида Президентнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббуси ҳақида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева агентликда Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади. PR-марказ куратори сифатида Ўзбекистоннинг хориждаги имижини яхшилайди, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter