Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг икки авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларини бекор қилди

Россиянинг икки авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларини бекор қилди

Россиянинг «Smartavia» ва «I FLY» авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун тақдим қилинган сўровномаларига «Ўзавиация» агентлиги томонидан рухсатномалар олдиндан расмийлаштирилган.

Бироқ, «Smartavia» авиакомпанияси томонидан 2022 йил 7 март кунига режалаштирилган Москва – Урганч – Москва йўналишидаги парвоз бажарилмаслиги юзасидан авиакомпания томонидан расмий маълумот берилди.

Шунингдек, «I FLY» авиакомпанияси эса 2022 йил 5 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига бажарилиши кутилаётган ҳамда барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги хақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этди.

Бекор бўлган авиақатновлар йўловчилари авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан ушбу чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилади.

Аввалроқ Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча парвозлар йўлга қўйилгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг