Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ишлаётган юртдошларимиз огоҳлантирилди

Россияда ишлаётган юртдошларимиз огоҳлантирилди

Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Мурожаатлардан маълум бўлишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган», огоҳлантирилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг