Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Қозоғистонга янги темир йўл йўналишлари очилади

Россия ва Қозоғистонга янги темир йўл йўналишлари очилади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 март куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга асосан, 2018 йил 1 майгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этилади.

2018 йил 1 июнгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездлари қўйилиб, плацкарт ва умумий вагонлар сони кўпайтирилади.

2018 йил 1 июлгача вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни ташиш учун зарур бўлганда хорижий темир йўл компанияларининг республика ҳудудига кириши, Ўзбекистон ҳудудий темир йўл боғланмаларидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси станцияларигача йўловчи ташишини назарда тутган ҳолда, таъминланади.

2018 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳузурида пасайтирилган тарифларда ташувчи, камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг