Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент маҳаллаларида дарахт ва гуллар экиш кўпайтирилади

Тошкент маҳаллаларида дарахт ва гуллар экиш кўпайтирилади

Фото: «Telegraph»

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига тўхталди.

Раҳбарлар ҳар бир маҳаллада кўчалар ва ариқлар бўйлари, кўп қаватли уйлар атрофига мевали ва манзарали дарахтлар, терак қаламчалари ва гул кўчатлари экишни ташкил этиши зарур.

«Яна бир масала — биз ўтган йили пойтахтдаги 579 та маҳалланинг ҳар бирига 2 млрд сўмдан, жами 1 трлн 158 млрд сўм маблағ ажратиб, ички йўлларни қуриш-таъмирлаш бўйича катта кўламдаги ишларни амалга оширдик.

Бу чора жуда яхши самара берганини ҳисобга олиб, жорий йилда ҳам ҳар бир маҳаллага республика бюджетидан 1 млрд сўмдан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан яна 1 млрд сўмдан ажратилади ва ички йўллар яхшиланади», — деди Президент.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри бюджетининг прогноздан юқори тушуми ҳисобидан 200 млрд сўм маблағ маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.

«Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод ва кўкаламзор қилиш ишлари, авваламбор, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, уларни рози қилишга йўналтирилган», — деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг