Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон, Бухоро ва Пискентда «ўқишга киритиб» қўймоқчи бўлганлар қўлга олинди

Қорақалпоғистон, Бухоро ва Пискентда «ўқишга киритиб» қўймоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда) томонидан фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар фош этилмоқда.

Хусусан, Нукус давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.С. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Т.ни танишлари орқали мазкур олийгоҳга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Бухоро муҳандислик технология институти декан ўринбосари М.А.нинг қисмати ҳам шундай бўлди. У Тошкент Давлат ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация институти Бухоро вилоят филиали талабаси М.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.ни Москва Давлат Радио электроника ва радио техника институтига ўқишга кириши учун онлайн тарзда бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда қўлга тушди.

Пискент туманидаги мактаб ўқитувчиси Х.  эса фуқаро Ш.ни танишлари орқали Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимига жойламоқчи эди. Шу хизмати эвазига 3 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм олди-ю бироқ  чўнтагига солишга улгурмади.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, қайд этилган ҳолатлар бўйича фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг