Қашқадарёда сифатсиз арматура маҳсулоти аниқланди. «Ўзстандарт» мурожаат билан чиқди
Қашқадарё вилоятида сифатсиз арматура маҳсулоти аниқланди. «Ўзстандарт» агентлиги бу бўйича қурувчи ва пудратчи ташкилотчиларга мурожаат билан чиққан.
Республика ҳудудида сифатсиз маҳсулотларни реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан Қарши шаҳридаги қурилиш объектларида ишлатилаётган Эрон давлатида ишлаб чиқарилган «SFK» русумли A III, 400 8 диаметрли арматура маҳсулоти «Узилишга чидамлиги» кўрсатгичи «Металл маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмас.
Арматура амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter