Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада эркакнинг қорнидан 2,5 йил сақланган 25 см.ли арматура олиб ташланди (фото)

Олмаотада эркакнинг қорнидан 2,5 йил сақланган 25 см.ли арматура олиб ташланди (фото)

Фото: «Sputnik»

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 4-сонли клиника шифокорлари эркакнинг ошқозонидан 25 сантиметрли арматурани чиқариб олишди. Беморнинг таъкидлашича, у 2,5 йил олдин тергов изоляторида бўлганда ютиб юборган. Бу ҳақда «Sputnik» портали хабар берди.

«28 сентябрь куни унинг ўзи эпигастраль соҳада кучли оғриқдан шикоят қилиб шифохонага келди. Беморнинг сўзлари рентген-диагностика натижасида тасдиқлангач, шу заҳоти операция қилинди, лапаротомия, гастротомия ўтказилди ҳамда ёт жисм олиб ташланди. Операция муваффақиятли ўтди, бемор палатага ўтказилди», — деди жарроҳ Темирхон Кожахметов.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ёт жисмни организмдан чиқариб олиш мураккаб операция ҳисобланмайди, бироқ ушбу ҳолатнинг ўзига хослиги шундаки, икки йилдан ортиқ вақт давомида ошқозондаги металл буюм муаммо туғдирмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг