Қариш жараёнини тезлатиб, одам умрини узайтириш мумкин — олимлар

Дюк университети олимлари одамларнинг қариш жараёни ўзгармас тезликда кечишини аниқлашди. Бу илмий кузатувлар натижалари «Nature Communications» нашри томонидан ёритилди.

Илмий тадқиқотлар давомида одамлар ва бир неча турдаги маймунларнинг ўлимларига оид жадваллар солиштирилган. Турларнинг ҳаёти давомийлиги уларнинг ўлиши билан синхрон (уйғун) кечиши олимларнинг эътиборини тортди: улар қанча узоқ яшаса — ўлими ҳам бир тарзда юз беради.
Олимлар келган хулоса шу бўлдики, тур вакилларининг ўртача умр кўриш ёши ошгани сайин уларнинг ўлим вақти ўртасидаги фарқ текисланиб боради — ҳамманинг умри деярли бир хил вақт оралиғида тугайди. Аниқланган яна бир ғалати факт шуки, умр кўриш чегарасини қариш жараёнини тезлатиш ҳисобига кенгайтириш мумкин экан. Айни бир пайтда, энг қийини — мана шу омилни ўзгартиришдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter