Олимларнинг фикрича, қора чой ва резаворлар узоқ умр кўришнинг калитидир

Қора чой, резаворлар, цитрус мевалари ва олма соғлом қаришнинг калити бўлиши мумкин. Буни Австралия, Ирландия ва АҚШ олимларининг кенг кўламли тадқиқоти кўрсатди. 24 ёшдан ошган 62 743 аёл ва 23 687 эркак маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, флавоноидларни кўп истеъмол қилиш - заифлик, жисмоний зўриқиш ва руҳий касалликлар хавфини камайтиради.
Олимлар флавоноидларнинг организмга ўта ижобий таъсирини қайд этишди - бу ўсимлик элементлари танани амалда қайта тиклайди.
Флавоноидлар оксидловчи стресс ва яллиғланишни камайтиради, қон томирлари саломатлиги ва мушак массасини қўллаб-қувватлайди, айниқса таъсири кексаликда сезилади.
Бу элемент кўп миқдорда қора чой, смородина ва малинада мавжуд.
Резавор мевали чойни севувчиларнинг сифатли ҳаёт кечириш фоизлари бошқаларга қараганда кўпроқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter