Пойтахт ҳокимлиги мажлислар ўтказишни вақтинча чеклади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинган.
Зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.
Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Аввалроқ, пойтахтда оммавий тадбирларни 1 апрелдан тақиқлаш таклифи берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter