Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» октябр ойидаги эҳтимолий об-ҳавони эълон қилди

«Ўзгидромет» октябр ойидаги эҳтимолий об-ҳавони эълон қилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» келаётган октябр ойи учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бу йил октябр ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 22-25° гача иситади. Фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-13° гача анча салқин бўлади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13° илиқдан 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 18-23° илиқдан 10-15° илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1° совуқгача бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Умуман, ҳарорат тартибига кўра, октябр ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябр ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда еса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Октябр ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавога кескин совуқ кузатилишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик қиймати 6-11° ни ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

Октябр ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28° илиқдан 10-15° илиқгача ўзгариб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг