Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво ҳарорати яна кўтарилади — «Ўзгидромет»

Об-ҳаво ҳарорати яна кўтарилади — «Ўзгидромет»

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида охирги икки кун ичида бошланган ҳарорат кўтарилиши давом етади. Ўтган ҳафтанинг охири ва ушбу ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати 3-5° га пасайиши билан Ўзбекистон аҳолисини хурсанд қилган салқин ҳаво ўрнига иссиқ ҳаво массаси кириб келади.

Кеча тушдан кейин кундуз кунги ҳаво ҳарорати ўзининг меъёрий қийматларига етди, бугун ва дам олиш кунларида эса кундуз кунлари ҳаво 36-38° гача исийди. Кечалари ҳарорат кўтарилади, якшанба кунига келиб, ҳарорат 20-22° қийматига етади. Дам олиш кунларида ҳарорат меъёрдан 2-4° га юқори бўлади.

Бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги ўртача бўлади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг