Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули ўз вазифасини бажаришга киришди

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги (Туркия) бош консули этиб тайинланган Амирсаид Аъзамхўжаев ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, А.Аъзамхўжаев Бош консулхона раҳбари сифатида Туркия ташқи ишлар вазирлигининг консуллик экзекватурасини олган.

Янги бош консул 35 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида ва Истанбулда консул бўлиб ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг