Ўзбекистоннинг четга гилам экспорти тушиб кетди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 10 та давлатга қиймати 4,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн AҚШ долларига кам.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
— Қирғиз Р. – 2,3 млн. доллар
— Озарбайжон – 744 минг доллар
— Россия – 470 минг доллар
— Афғонистон – 254 минг доллар
— Қозоғистон – 141 минг доллар
— АҚШ – 128 минг доллар
— Тожикистон – 40 минг доллар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter