Марғилонда гилам-фирибгар ушланди
Марғилон шаҳрида гилам сотиб олмоқчи бўлган аёл пулларига алданди, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг 7 июль куни Р.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг ишончига кириб, 2 500 000 сўм ва 500 АҚШ доллари эвазига гилам олиб беришни айтиб, пулларни олиб кетганини, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter