Ўзбекистонлик шоирнинг китоби Туркияда чоп этилди
Туркиянинг нуфузли нашриётларидан бири «Baygenç Yayıncılığı» Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Олимжон Ўсаровнинг «Aşktan Bir Dünya Kuracağim» («Муҳаббатдан Ватан қураман») номли китобини турк тилида нашр қилди.
Китобдан шоирнинг Ватан, истиқлол, муҳаббат мавзусидаги туркум шеърлари ўрин олган.
Бугун, 4 август куни, соат 14:00 да Аланья шаҳридаги Ёзувчилар жамияти биносида туркиялик китобсеварларга мазкур китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, ноширлар ва таржимонлар, жамоат арбоблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Китоб ҳақида маълумот:
Ношир ва муҳаррир – Арслан Байир
Таржимон – Дилфуза Мискин
Рассом – Сениха Ўздил.
Baigench Yayındcilyk, Kadipaşa mah.Alanay Sok. badem Art. 6/13 Нашриёт сертификати 51816 Alanya/Antaliya/Turkiya. ISBN N0: 9786258457599
Китоб 10000 нусхада чоп этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter