Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда таровеҳ намозлари адо этилди

Ўзбекистонда таровеҳ намозлари адо этилди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 17 май куни барча масжидларда биринчи таровеҳ намози ўқилди. Пойтахтда таровеҳ намози ўтган йили 108 та масжидда ўқилган бўлса, бу йил 115 та масжидда ўқилди.

2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириғига асосан, 1850 кишига мўлжалланган «Имом ат-Термизий» жоме масжиди тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Учтепа туманида янги иккита масжид ҳам фойдаланишга топширилди. Бешта масжид тўлиқ таъмирдан чиқди. Жумладан, масжидларнинг озодалиги, ҳовлиларида микроиқлим мосламаларининг ўрнатилганлиги, замонавий совутгичлар ҳамда овоз кучайтиргичлар янгиланганлиги, гиламларнинг қайта солингани ва энг замонавий ёритгичларнинг жойлаштирилгани масжидларнинг ёруғ ва кўркам бўлишини таъминлади.

«Совуқ ва иссиқ сувларнинг бир маромда ишлаб турганлиги бу масканларнинг янада обод бўлишига замин яратди. Бу каби ўзгаришлар ҳамшаҳарларимизни қувонтирди ва ислом динига бўлган эътиқодини яна оширди», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг