Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилиш таклиф этилди

Ўзбекистонда дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилиш таклиф этилди

Фото:«Xabar.uz»

Яқинда бир гуруҳ журналист ва блогерлар дарахтларнинг оммавий кесилиши бўйича мамлакат раҳбариятига очиқ хат йўллаганди.

Ушбу хатда кўтарилган долзарб масалалар юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Учрашувда иштирок журналистлардан бири Ўзбекистонда дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилиш таклиф этди. 

«Ҳаммамиз дарахт асраш масаласини муҳокама қилётган вақтимизда ҳам кимдир дарахт кесаётган бўлиши мумкин. Бугун ҳам, эртага ҳам кесишади. Ҳатто индинга ҳам. Оддий қилиб айтганда, бу ҳолатни қуруқ гап билан ўнглаш қийин. Шу сабаб Ўзбекистонда дарахт кесишга қарши мораторий эълон қиши керак. Камида бир ой. Ана шунда натижа кўринади»-дейди ОАВ вакили. 

Аммо Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига кўра, шунга ўхшаш тажриба 2018 йил августда ҳам қилинган. Аммо унда кўзда тутилган натижага эришилгани ҳақида маълумотлар йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг