«Ўзбекистон почтаси» ва Амити университети ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Бош директори в.б. Алишер Файзуллаев ва Тошкент шаҳридаги Амити университети директори в.б. Бобур Абдуллаевлар ўзаро ҳамкорлик фаолияти тўғрисида шартномани имзолади.
Шартнома доирасида томонлар ҳамкорликда инновацион сиёсатни амалга оширишда қатнашиш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг реал тармоғига жорий этиш бўйича инновацион маҳсулотлар яратиш, ёш ихтирочиларни рағбатлантириш ниятидалар.
Тошкент шаҳридаги Амити университетининг битирувчилари «Ўзбекистон почтаси» АЖ корхоналарида ишлаш, талабалар эса амалиёт ўташ имконига эга бўлиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда «АКТ-менежменти» соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Амити университетининг профессорлари ва ўқитувчиларини жалб қилади.
Томонлар инновацион ва ёшлар сиёсатини амалга ошириш масалалари, шунингдек, ўқув-услубий тавсиялар ва адабиётларни нашр этиш бўйича турли семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда конференциялар ўтказишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter