«Ўзбекистон почтаси» 3 тоннагача бўлган юкларни етказиб беришни йўлга қўйди
«Ўзбекистон почтаси» АЖ жорий йилнинг 1 июнь санасидан республика ҳудудида бўйлаб 3 тоннагача бўлган юкларни қабул қилиш, ташиш ва почта алоқаси объектларигача етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу янги хизмат орқали юклар тезкор ва ишончли тарзда, ҳамёнбоп тарифларда республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб берилади. Юборилаётган юкларнинг бутунлиги ва белгиланган қисқа муддатларда етказиб берилишига кафолат берилмоқда.
Шунингдек, тарифлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг веб-сайти ёки расмий фейсбук саҳифаси орқали олиш мумкинлиги хабар қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter