Ўзбекистон 14 давлатга эътирознома (нотификация) юборди
Ўтган олти ойда фитосанитария талабларига жавоб бермагани учун салкам 1 тонна ва 249 931 дона маҳсулот йўқ қилинди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.
Шунингдек, фитосанитар талабларга жавоб бермаганлиги сабабли 14 та давлатга 143 та эътирознома (нотификация) юборилди. 9 000 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилди.
Жорий йилда 519 минг гектар майдонда зарарли чигиртка ўчоқларига қарши кимёвий ишлов башорат қилиниб, 493 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ишлари ўтказилди.
Тут парвонаси зараркунандасига қарши кураш тадбирларини ўтказиш учун 2023 йилда республика бюджетидан 11 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter