Ойнасини қорайтириш учун ариза берилган машина ҳужжати қалбакилаштирилган бўлиб чиқди
2019 йил, 29 апрелда Юнусобод тумани ички ишлар органларига келиб тушган хабарга кўра, 25 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга 21 ёшли Мухиддинжон С. «Ласетти-Жентра» автомобилини ойналарини қорайтиришга рухсат олиш учун ариза билан мурожаат қилган.
Текшириш давомида ЙҲХБ ходимлари ҳужжатларга ўзгартириш киритилганини аниқлашди. Мухиддинжон ўзбошимчалик билан ҳужжатларни ўзгартирганини тан олди. Ушбу факт бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми асосида («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар! Ёдингизда бўлсин: ҳужжатларни қалбакилаштириш – озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter