Туман ҳокими номидан қалбаки қарор тайёрлаганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳокими қарорини қалбакилаштириш орқали фирибгарликка қўл урилганлик ҳолатлари аниқланди.
Яъники, фуқаро И.Т. туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали Янги ҳаёт мавзеси ҳудудидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқаролар С.Б.дан 6,8 млн. сўм, М.С.дан 18,5 млн. сўм, Ф.Р.дан (дастлаб, 15 млн. сўм кейинчалик) 5 млн.сўм олади. Мазкур пуллар ҳисобидан 1000 АҚШ долларини (2018 йилнинг декабрь ойида) Сирдарё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Х.га беради. С.Х. эса уй-жой қуриш учун ер майдонига туман ҳокимининг номидан қалбаки қарорларни чиқариб, И.Т. орқали фуқароларга беради.
И.Т.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, С.Х. билан учрашиб, унга берган қарорлари сохта эканлигини, фуқаролар пулларини талаб қилаётганлигини айтиб, ундан муқаддам олган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтариб олган вақтида С.Х. ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Х. ва фуқаро И.Т.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаларибилан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter