Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор Маржонбулоқ олтин кони ишчисига «СOVID-19» ташхисини қўйиб берди

Шифокор Маржонбулоқ олтин кони ишчисига «СOVID-19» ташхисини қўйиб берди

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Т.Т. нинг ташхис маълумотномасини қалбакилаштирганлигини аниқладилар.

Аён бўлишича, шифокор туманнинг Ғўбдин қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Навоий кон-металлургия комбинатининг жанубий кон бошқармасига қарашли Маржонбулоқ конида ишловчи С.Т.га ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган меҳнатга лаёқатсизлик варақаларига «СOVID-19» инфекцияси билан касалланишнинг ўртача оғир кечиши ташхиси қўйилган «тиббий ҳужжат»ни тақдим этган.

Ташхисни қалбакилаштириш эвазига шифокор 1 миллион сўм «ҳақ» олган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг